Қайд этилганидек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Бугунги кунда пенсионернинг охирги ўн йиллик меҳнат фаолиятига оид бўлган даврлари учун суғурта бадаллари (ижтимоий солиқ) тўланган бўлсада, бу даврлардаги, шунингдек, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлганда қолган сумманинг миқдори пенсия ҳисоблашда инобатга олинмайди.

Депутатларнинг айтишича, қабул қилиниши таклиф этилаётган ушбу тартиб иш ҳақининг миқдори, иш стажи ва пенсия миқдори ўртасидаги боғлиқликни таъминлаш орқали пенсия тизимида ижтимоий адолатни қарор топишига ёрдам беради.

Шунингдек, ушбу тартиб нафақат 2023 йил 1 январдан кейин пенсияга чиқадиган фуқаролар, балки 2023 йил 1 январдан олдин тайинланган пенсионерлар учун ҳам таълуқлидир.

Мажлисда депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Қизғин кечган бахс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.