Ишчи гуруҳи аъзолари Пермь ўлкасидаги “Ресурс плюс” масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти билан юртдошларимизни рус тилига ўқитиш ишларини ташкил этиш бўйича учрашув ўтказди.
Учрашувда 80 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини Россия Халқлар дўстлиги университети дастури асосида бепул рус тили курсига ўқитишни бошлаш бўйича келишиб олинди.
Ўқув курслари тез кунда бошланади.