Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, ҳодиса вақтида лифтда 14 киши: 12 бемор, лифт оператори ва ҳамшира бўлган. Ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳатланган.
Шаҳар фавқулодда вазиятлар хизматининг аниқлик киритишича, лифтнинг фавқулодда тўхташи содир бўлган. Лифт узилиб тушмаган, ишга тушган ҳимоя тизими натижасида тўхташ жойига бориб “қўнган”. Касалхона маъмурияти лифт барча зарур текширувлардан ўтганига ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома амалда эканлигига ишонтирди. Перм ўлкаси соғлиқни сақлаш бошқармаси ўз текширувини ўтказишга ваъда берди. Лифт йўловчилари тиббиёт муассасаси ходимлари томонидан эвакуация қилинган. Барча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради mir24.tv.