Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Боғдорчилик-узумчилик ширкати аъзоси К.У. ўзи ва қўшнисига тегишли бўлган Пискент туманида жойлашган жами 1,2 гектар ер майдонини 58 200 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тайёрлаб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ доллари ва 75 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.