Мурожаатлар Пискент туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарларига йўлланган бўлиб, уларда ўз соғлиғини тиклаш, оиласига моддий ёрдам кўрсатиш кабилар келтирилган. Бу ҳақида туман ҳокиимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу мурожаатлар масъуллар томонидан ўрганиб чиқилган. "Темир дафтар","Aёлар дафтари"да рўйхатга олинган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қариялар, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ депутатлари туман кенгашининг 70-сессияси қарори билан 119 нафар фуқарога "Маҳалла" жамоат фонди ҳузуридаги "Саховат ва кўмак" жамғармасидан 136 миллион 600 минг сўм моддий ёрдам ажратилди.