“ByBlocks” деб номланган йирик ғиштлар буғ воситасида тайёрланади. Бунда ҳеч қандай кимёвий моддалар, қўшимчалар, елим каби воситалардан фойдаланилмайди. Бундай ғиштлар мустаҳкамлиги ҳамда улардан қурилишда фойдаланиш мумкинлиги айтилмоқда.
ByFusionнинг бош директори Хайди Куйава компания Dow грантини ютиб, Hefty компаниясининг EnergyBag чиқинди халталарини утилизация қилиш бўйича дастури ҳамкорига айланганини айтди.
Чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича мазкур дастур Айдахо штатининг Бойсе шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган. Унга кўра, ўша ҳудудда жойлашган чиқиндихоналардаги 72 тонна пластик утилизация қилиниши кўзда тутилган. Тайёр ғиштлар аллақачон шаҳар хиёбонида қурилаётган объектларда фойдаланилди, дея хабар беради techcult.ru.