Москва — Самарқанд — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Ушбу ниятни Россия авиаташувчиси вакиллари Узбекистан Аирпортс компанияси билан музокараларда билдиришган. Мулоқот чоғида Россия шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига мунтазам йўловчи қатновларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Победа — "Аэрофлот-Россия ҳаво йўллари" гуруҳининг шуъба корхонаси, Россиянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Внуково (Москва) аэропортида жойлашган.