Элчихонамиз вакиллари Подшоҳ Фаҳд номидаги миллий кутубхона фаолият билан яқиндан танишди. Шу ерда араб тилида чоп этилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари ва Ўзбекистонга оид 20 дан зиёд китоб тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Тадбирда яқин вақтларда кутубхонада янгидан нашр этилган «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби тақдимотини ўтказишга келишиб олинди.
Шунингдек, ўзаро мулоқотда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси билан Подшоҳ Фаҳд миллий кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолаш таклифи ўрганилди.
Ўз навбатида, Саудия Арабистони томони ушбу таклифни қўллаб-қувватлашини билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.