Маълумки, футбол бўйича ЖЧ-2022 доирасида Польша термаси ярим финалда Россия билан баҳс юритиши керак эди. Аммо ФИФА русларни халқаро мусобақалардан четлатди. Шу боис польяклар саралаш финалига тўғридан тўғри йўл олди.

Польшаликларнинг финалдаги  рақиби шу йилнинг 24 март куни Швеция ва Чехия ўртасидаги баҳсда маълум бўлади.

ФИФА қарорига биноан Украинанинг Шотландия билан ўйини июнь ойига қолдирилди. Ушбу учрашув ғолиби   Уэльс ва Австрия баҳсида ғолиб чиққан жамоа билан учрашади. Уэльс ва Австрия ўйини 24 март куни бўлиб ўтади.