Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида яшовчи, муқаддам судланган 34 ёшли М.К. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, М.К., И.М. билан “Телеграм” мессенжерининг “Aviasales” каналида танишиб, унга "Тошкент-Варшава" бўйича онлайн билет олиб беришини айтиб, унинг ишончига кириш орқали, жами 11.070.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўзининг банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киритиб қўйгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, М.К.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандларидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.