Жорий йилнинг 25 август куни  Люблянск технология унверситетининг бир гурух мутахассислари - профессор Марк Милаш,  Эльжбета Милаш, профессор Эжи Монтусевич, Кристоф Дедиш, Мартин Баршлар Чирчиқ шаҳар тарихи музейига ташриф буюрдилар. Поляк мутахассислар музейнинг  ноёб қадимий ашёларини музей ходимлари билан биргаликда “3 D” форматда суратга олишди. Демак, ушбу ҳаракатлар натижасида  келгусида  Чирчиқ шаҳар тарихи музейи мамлакатимизда туризмни янада ривожланишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Олимлар қуйидаги қадимги ашёларни “3 D” форматда сканер қилиб, унинг 3600 “3D” тасвирини яратдилар:

«Сув учун фляга»

III – IV асрлар.

Лойдан ясалган. Оғзи ён томондан. Жигарранг ангоб билан копланган.


                           

                                                                                           

         «Зооморф тутқичли сопол косача»


III – VII асрлар.

Лойдан ясалган Ҳайвон шаклидаги тутқичи бор. Кулранг – қўнғир рангли.

                                                                                     

                                                                

«Симобкўзача»

Х – ХI Iасрлар.  Лойдан ясалган. Сиртига бўртиб турувчи ўсимлик шакли солинган.       

 

 

«Япалоқ бурунли кўзача»

IV – VII асрлар. Лойдан ясалган. Олхўри шаклли япалоқ бурунчаси ва тутқичи бор. Кулранг – қўнғир рангли.       

Ўзбекистон халқининг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб ва нодир маданий меросини асраб-авайлашни кучайтириш, соҳани рақамлаштириш, инновацион ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жаҳоннинг илғор тажрибаларини самарали қўллаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги “Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПФ-6199-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Чирчиқ шаҳар тарихи музейида юқоридаги ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.                                                                  

Хурсандбек Туйчибоев,

Чирчиқ шаҳри тарихи музейи бош муҳофизи