Қайд этилишича, сессияда вилоят раҳбари ҳозирга қадар Поп тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Аъзамжон Султанов саломатлигига кўра вазифасидан озод этиш ҳақида ариза ёзганини маълум қилди.

Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Поп тумани ҳокими Султанов Аъзамжон Маҳмудовични лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқуллади.

Шунингдек, Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Муродхўжаев Ғуломжон Собитхўжаевични Поп тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан тасдиқлади.