Мурожаатда ушбу корхона бошлиғи лавозимида ишловчи Термиз шаҳар Увайсий кўчасида яшовчи К.Ш. уни корхона омборхонасидан алоқа кабелларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлганликда гумон қилиб, ишдан бўшатмоқчи эканлигини маълум қилган. Натижада уни  бўшатмаслик учун эса 150 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Мазкур ариза юзасидан Термиз транспорт прокуратураси ва Сурхондарё вилояти Транспортда ХТБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро К.Ш. ўзининг яшаш хонадонида 150 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида Ю.Э.дан олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Ахборот хизмати