Таъкидланишича, видео Бухоро шаҳар ИИО ФМБда белгиланган тартибда қайд этилиб, масъул ходимлар томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилди.

Aниқланишича, 2022 йилнинг июль ойи ўрталарида 2004 йилда Ғиждувон туманида туғилган, туманнинг “Зарангари” маҳалласида рўйхатда турувчи, Бухоро шаҳар A.Сомий кўчасида вақтинча ижарада яшовчи Е.М. исмли аёл ўзининг таниши 2004 йилда Когон туманида туғилган, ҳозирда Самарқанд темир йўл техникуми 1-босқич талабаси, Когон тумани “Тараққиёт” маҳалласида яшовчи A.A. исмли йигит билан Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги “Пойи Калон” мажмуасига тахминан соат 05:00 ларда келиб, турли беўхшов қилиқлар қилган. Ҳолат “Ҳ.” исмли танишининг қўл телефонига видеога олинган ҳамда ўтган йили ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳар иккала фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жавобгарликка тортилди ва “Ҳ.” исмли фуқаронинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолатни видеога олиб ижтимоий тармоққа чиқариб юборган Ҳ. нинг шахсига аниқлик киритилиб, қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади.