Аҳоли йил бошидан 17,4 минг кишига ёки 100,6 фоизга кўпайди. Шундан:

Эркаклар сони 1 411 800 кишини,

Аёллар сони 1 468 000 кишини ташкил этди.

Шаҳар ҳудудлари кесимида 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида бўлиб, 387,7 минг кишини, яъни шаҳар аҳолиси сонидаги улуши 13,5 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, Юнусобод туманидаги аҳоли 360,9 минг киши – 12,5 фоиздан иборат.

Энг кам аҳоли сони Яккасарой туманида – 124,6 минг киши (4,3 фоиз) ва Бектемир туманида – 51,8 минг киши (1,8 фоиз)га тўғри келяпти, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.