Яккасарой тумfнидаги кичик автомобиль ҳалқа йўлида жойлашга қудуқ ичида(«Сазанчик» кафеси қаршисида) тўпланган заҳарланган газдан икки ишчи нафаси бўғилиб ҳалок бўлганлар. Улардан бири 31, иккинчиси эса 32 ёшда эди.

Уларни қутқаришга уринган 42 ёшли эркак киши заҳарланиш аломатлари билан шифохонага етказилган.

Содир бўлган воқеа ҳақида 103 га ўткинчи шахслар хабар берганлар.

Воқеа сабабларига аниқлик киритиляпти.