Эндиликда пойтахтда йўловчиларга янги русумдаги автобуслар хизмат кўрсатади. Тошкентга олиб келинган 9 та янги автобуслар ҳақида "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, “Автосантранс-сервис” ушбу автобусларни Хитойнинг "Yutong hongkong limited" компаниясидан харид қилган. Улар газ ёқилғиси билан юради.
Умумий 52 нафар йўловчига мўлжалланган ушбу автобуслар ўрта сиғимли бўлиб, 30 та ўриндиққа эга.
Ушбу автобуслар пойтахт йўлларида қатнаётган хусусий корхонага тегишли эски “Isuzu” русумидаги автобуслар ўрнида ҳаракатланиши режалаштирилган.