Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Ҳиндистон мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан ЎзР ФA Ўзбекистон тарихи давлат музейида Ҳиндистон Элчихонаси тасарруфидаги Лал Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази ва ШҲТ(Тошкент) билан ҳамкорликда “Либослар: ҳинд ва ўзбек халқлари ўртасидаги маданий алоқалар кўприги” номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Иштирокчилар ўзбек ва ҳинд миллатининг турли маросимларда ва кундалик ҳаётда кийиладиган миллий либослари, бош кийимлари ва миллий матолари билан танишди.

Кўргазмадаги либосларда икки халқ ўртасидаги маданий ўхшашлик ва ранглар уйғунлигини кўришимиз мумкин. Пахта ва шойи матосидан тикилган, нақшлари эса кумуш ва олтин иплар билан безатилган, ислимий нақшларнинг ҳамоҳанглиги икки халқнинг азалий бирдамлигини кўрсатади.

Кўргазма жорий йилнинг 31-августига қадар давом этади.