Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган.
Тадбирда ТДТга аъзо мамлакатлар (Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон) қишлоқ хўжалиги вазирлари, кузатувчи давлатларнинг (Венгрия ва Туркманистон) расмий вакиллари, шунингдек, тегишли идоралар мутасаддилари, соҳага оид ташкилотлар ва етакчи компаниялар, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этмқода. Тадбир доирасида ТДТга аъзо давлатлар иштирокида Б2Б учрашувлари ўтказилади.
Учрашувнинг мақсадлари:
– қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд кўп томонлама ҳамкорликни баҳолаш ва ТДТ аъзолари ҳамда кузатувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг салоҳиятли йўналишлари бўйича фикр алмашиш;
– техник ҳамкорлик, салоҳиятни ошириш ва технологияларни етказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларда синергияни кучайтириш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
– аъзо давлатлар ва кузатувчилар ўртасида технологияларни етказиш ҳамда тажриба, илғор амалиётлар ва тегишли билимлар алмашинувига кўмаклашиш;
– ўсимлик маҳсулотлари ва доривор ўсимликлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш;
– аъзо давлатлар ва кузатувчилар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосининг бир-бирини тўлдиришини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг минтақалараро савдосини ошириш имкониятларини баҳолаш.