Одамлар эътиборини илк ёшдаги болаларга таълим-тарбия бериш муаммоларига қаратиш мақсадида ташкил этилган кенг кўламли тадбир дунёнинг ўнлаб фотографларини бирлаштирди. 

— Конференция олдидан фотокўргазманинг очилгани бежиз эмас, — деди Мактабгача таълим вазирлигининг Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференцияси доирасидаги элчиси Лола Юлдашева. — Биз унда максимал даражада ҳис-туйғуларни, чуқур маъно ва таълимни эрта бошлаш кераклиги ҳақидаги асосий хабарни мужассам этдик. Бу ерда қушларнинг рамзий сайраши, улкан ҳаёт дарахти остида, биз ҳар бир иштирокчидан болалик онларига қайтишни сўрадик, айнан ўша ердан илдизлар, биринчи қадамлар бошланади. 

Humo Arenaда  намойиш этилаётган мазкур экспозиция 11:00 дан 17:00 гача ишлайди, кириш бепул.

Эслатиб ўтамиз, худди шундай фотокўргазма Париждаги тур доирасида ҳам бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистонлик фотосуратчилар иштирок этишади.

 — Болаларни суратга олиш бир вақтнинг ўзида қийин ва жуда қизиқ. Ишимни фототанловга юбориш учун вилоятларга чиқдим. Энг эсда қоларли сурат Бухорода олинган. Айнан шу сурат танловдан ўтиб, #wearethechildren коллекцияга тушди. Бундай глобал ижодий тадбирда Ўзбекистон номидан қатнашиш мен учун шарафдир, — деди таниқли фотограф, кўргазма асарларидан бирининг муаллифи Муҳиддин Алимбаев.