“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг маълум қилишича, йўналиш ҳаракати “Экскаватор заводи бекати”дан Катта Дарҳон, Оққўрғон, Осиё, Нурафшон, Фаробий, Зарқайнар кўчалари орқали “Чорсу метроси” бекатига қадар, қайтиш йўналишида “Чорсу метроси” бекатидан Зарқайнар, А.Навоий, Беруний, Сақичмон, Фаробий, Нурафшон, Осиё, Оққўрғон, Катта Дарҳон кўчалари орқали “Экскаватор заводи бекати”га қадар белгиланди.
Хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамиятнинг “2-автобус саройи” филиалига бириктирилган. Мазкур йўналишда иш кунларида 6 та, шанба кунларида 5 та ва якшанба кунларида 4 та автобус йўловчиларга хизмат кўрсатади.