Шу қаторда, шаҳримизда Республика бўйлаб энг кўп кўнгилочар савдо марказлари жойлашган бўлиб, улар пойтахтимиз меҳмонлари ва маҳаллий аҳолига замонавий хизматлар ва қулайликлар таклиф қилади.

Шундай кўнгилочар савдо марказларидан бири, Riviera савдо маркази жорий йилнинг 28 август куни барча ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очди. Ушбу савдо маркази пойтахтимизнинг ижтимоий ҳаётида мутлақо янги саҳифа очишга ваъда берди.

Умумий майдони 40370 квадрат метрга эга бўлган Riviera мажмуаси ташриф буюрувчиларни шоппинг ва юқори даражадаги хизматлардан баҳраманд бўлишга таклиф қилади.  Савдо марказида кўплаб бренд дўконлардан ташқари турли хил ошхоналарга эга озиқ-овқат корти, ноёб ўйин майдончаси Luna Park, 7 залли мамлакатдаги биринчи кинотеатр, муз саройи ва сув бўйи панорамаси кўринишидаги 1300 квадрат метр ёзги терасса мавжуд.