Мусобақада Тошкент шаҳар ва Республикамизнинг турли вилоятларидан келган 500 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди. Қайд этиш жоиз, барча иштирокчиларга тадбир якунида сертификат топширилди ва уларнинг натижаси “Laser Run-2023” халқаро платформасига жойлаштирилади.
Маълумот учун, бу каби турнирларни ташкил этиш ҳуқуқи Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи томонидан берилади. Бу йил мамлакатимизга ушбу таснифдаги мусобақани ўтказиш учун 3 та квота берилган бўлиб, улар Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида ташкил қилинади.