Бугун соат 09:00 дан 18:00га қадар Учтепа, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Яшнобод туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субектларида электр энергияси вақтинча ўчирилди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали томонидан берилган хабарга кўра, бу таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Бектемир туманининг “Ийк ота” МФЙнинг Ораста, Тараққиёт, Мевазор, Фазилат, Муборак ҳамда Зартупроқ кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Учтепа туманининг “Катта қани” МФЙнинг Н.Саидов ва О.Зойитов тор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Яшнобод туманининг Мирзо Улуғбек ва 10-, 11- ва 12-сонли кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида;

Мирзо Улуғбек туманининг Мўминова ва Сайрам кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Яккасарой туманининг Кичик Бешёғоч, Андижон ва Шамси Кулол кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаҳ хонадонларида электр энергияси вақтинча ўчирилди.

Истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли ҳамда ишончли етказиб бериш, юзага келиши мумкин бўлган аварияли узилишларни олдини олиш ва Давлат дастурлари асосида ҳудудларда паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди, дейилади хабарда.