Бектемир тумани ҳокими Шоҳрух Бахтиёрович Мамажонов лавозимидан озод қилинди. Сектор раҳбарлари — прокурор, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам лавозимларини тарк этди.

Шунингдек, Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Камолиддинович Тиллашайхов ҳам вазифасидан четлаштирилди. У мазкур лавозимда 2018 йил июлдан буён ишлаб келаётган эди.