Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали хабар берди.

Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларига 3 октябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча (соат 10:00 дан 18:00 га қадар) тўхтатилади.

Мирзо Улуғбек тумани:

  • Аҳоли истеъмолчилари сони: Янги Олмачи МФЙ Олмачи кўчасида — 289 та ерли хонадон
  • Кўп қаватли уйлар 4 та — 300 та хонадон
  • Улгуржи истеъмолчилар — 4 та

Сергели тумани:

  • Софдил МФЙ Сергели 4 кўчасида — 104 та ерли хонадон
  • Сергели 6а мавзесида 23 та кўп қаватли уйларда 2514 та хонадон
  • Улгуржи истеъмолчилар — 8 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўради.