Прага тез тиббий ёрдам хизмати ётоқхонада яшовчи 15 кишига ёрдам кўрсатганини маълум қилган.
“Икки киши жонлантириш бўлимига ётқизилди, афсуски, бир киши вафот этди”, — дейилади хабарда.
Маҳаллий ёнғин ва қутқарув хизматининг маълум қилишича, ётоқхонада жами 15 киши ва еттита уй ҳайвони бўлган.
“Одамларни қутқариш чоғида яна икки полициячи тутундан заҳарланган ва уларга ёрдам кўрсатилмоқда”, — дея қўшимча қилди қутқарувчилар.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари мутахассислар томонидан аниқланмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.