Янгича тайинловлар

  • Худойбердиев Азамжон Хамракулович – Наманган вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди. У бугунга қадар Сирдарё вилоят судига раҳбарлик қилган.
  • Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич – Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси этиб тайинланди.
  • Юсупов Акрам Абдивахидович – Тошкент шаҳар маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимини эгаллади.
  • Мирзаев Турғунали Турсунович – Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси этиб тайинланди.
  • Юсупов Низом Хасанович – Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Озод этилишлар

  • Мирзаев Шоятбек Козимжонович – ёзма аризасига мувофиқ Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Одил судлов академиясига янги ректор тайинланди

Президентнинг ПФ-226-сон Фармонига биноан:

  • Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович – Одил судлов академияси ректори лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши қарорлари

Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан қуйидаги шахслар судьялик лавозимларидан озод этилди:

  • Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич – Фарғона вилоят маъмурий суди судьяси лавозимидан.
  • Юсупов Акрам Абдивахидович – Тошкент шаҳар маъмурий суди судьяси лавозимидан.
  • Юсупов Низом Хасанович – Тошкент вилоят иқтисодий суди судьяси лавозимидан.
  • Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович – Бўка туман суди раиси лавозимидан.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълумотига кўра, тайинловлар суд тизимида кадрлар салоҳиятини ошириш ва уни янада самарали ташкил этишга қаратилган.