Маълум қилинишича, ўтган 2 йилда соҳанинг 100 га яқин мансабдор шахслари коррупциявий жиноятлар содир этгани учун жавобгарликка тортилган.

Президент уларнинг айримларини санаб ўтди.

Жумладан, Андижон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбарлари 240 миллион сўм, Наманган “Таъмирлаш тиклаш хизмати” корхонаси мансабдорлари 250 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган, Сурхондарё Сув таъминоти бошқармаси ходимлари 540 миллион сўм маблағларни ўзлаштириб юборган.