Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 15 апрелда тасдиқланган 8-сон баёнига кўра Президент мактабига 5-синф кириш имтиҳонлари иккинчи босқичида иштирок этади.Ўқишга кира олмаган талабгорлар ҳар бир вилоятда ташкил этилган аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактабга ўқиш истагини билдирган тақдирда ариза топширади.
Квота доирасида баллар кетма-кетлиги асосида (24 нафари) имтиҳонсиз мазкур ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинади. Белгиланган қабул квотасидан ортиқ талабгорлар битта ихтисослаштирилган мактабга ўқиш истагини билдирса, устунлик юқори балл тўплаган талабгорга берилади.