Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Талабгорнинг:

- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

- фотосурати (охирги 2 ойда олинган);

- ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;

- баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари «5» баҳо (аъло) бўлиши лозим.

Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?

- 2023-2024-ўқув йилида Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.