Тадбир давомида Фаол фуқаролар умуммиллий фестивалига ҳам старт берилди.
Фестиваль беш кун мобайнида нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимлик органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, жами 2 мингдан зиёд иштирокчиларни қамраб олиши назарда тутилган.
Фестиваль «Юксалиш» умумиллий ҳаракати ташаббуси билан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегасияси, Қозоғистоннинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциасияси (ARGO) ва қатор ҳамкорлар кўмагида ташкил этилди.