Жами 17,4 млрд сўм манзилли ва шаффоф механизм асосида бевосита фуқароларга йўналтирилди.

Жумладан:

• 8 160 та давлат таъминотидаги оилаларга;

• 509 та етим болалар яшаётган оилаларга;

• 1 001 та ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга — 1 млн сўмдан;

• 13 816 та кам таъминланган оилаларга — 500 минг сўмдан ёрдам кўрсатилди;

• 1 615 дан ортиқ муҳтож оила қўшимча рўйхатга олинди.

Бу йил ижтимоий қўллаб-қувватлаш янги босқичга чиқди. Ёрдам ижтимоий реестр асосида аниқланиб, маблағлар тўғридан-тўғри фуқароларга етказилди. Натижада оилалар ўз эҳтиёжларини мустақил ҳал қилиш имкониятига эга бўлди.

Бу — ижтимоий ҳимоянинг янги, институционаллаштирилган модели самарасидир. Энди ёрдам тасодифий эмас, балки аниқ мезонлар ва рақамли механизмлар асосида манзилли тарзда амалга оширилмоқда.

Рамазон ойи дастури доирасида яна бир муҳим йўналиш — соғлиқни тиклаш ишлари ҳам амалга оширилди.

Ижтимоий реестрга киритилган фуқаролар учун даволаниш ва жарроҳлик амалиётлари ташкил этилди:

  • 96 нафарга ваучер берилди;
  • 94 бемор шифохонага жойлаштирилди;
  • 19 нафар фуқаро соғайиб чиқди.

Бу нафақат беморнинг соғлиғини тиклаш, балки бутун оила учун енгиллик, барқарорлик ва эртанги кунга ишонч демакдир.