Унда сайловда халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш масаласи кўриб чиқилди. МСК қарорига мувофиқ, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросидан 3 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди.
Шунингдек, мажлисда 36 нафар маҳаллий ОАВ ходими рўйхатдан ўтказилди. Шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ОАВ вакиллари сони 766 нафар, хорижий ОАВ вакиллари — 48 нафар.
Йиғилишда сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганини текширувчи Эксперт гуруҳларини тузиш масаласини кўриб чиқилди.