"Мазкур халқаро форум сўнгги қирқ йил ичида илк бор ЮНЕСКО Бош қароргоҳидан ташқарида - қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани Марказий Осиё минтақасининг умумий муваффақияти экани, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора ошиб бораётгани ҳақидаги илиқ сўзларингиз биз учун ғоят қадрлидир.
Конференцияда илгари сурилган муҳим ташаббуслар ва қабул қилинадиган қарорлар таълим, фан ва маданият соҳасида глобал ҳамкорликнинг янги уфқларини очиши, ўзаро дўстлик муҳитини янада кучайтириши ҳақидаги фикрларингизга ҳам тўлиқ қўшиламан. Аминманки, ўртамиздаги чин қардошлик ришталарининг тобора мустаҳкамланиб бораётгани ва бўлажак олий даражадаги мулоқотларимиз стратегик шериклигимизни юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади", – дейилади мактубда.
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга мактуб йўллади
Унда Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровга Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиши муносабати билан йўллаган табрикномаси ҳамда Қирғизистон томони ушбу тадбирга нуфузли делегация юборгани учун миннатдорлик изҳор этган.
Ўзбекистон халқига байрам табриги
- Қашқадарёлик ёшлар амалиёт ўташ учун Германияга боради
- Қашқадарё мева-сабзавотлари юқори қўшилган қийматли маҳсулотларга айланмоқда
- Саида Мирзиёева: "Мулоқотларимиз яхши анъанага айланиб қолди. Ҳар сафар фикр алмашганимизда умумий ғояларимиз бойиб, ҳамкорликда янгидан-янги лойиҳалар юзага келмоқда"
- Польшага ишга жўнатиш эвазига 10,4 минг доллар талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланди
- Қашқадарёда 69 та лойиҳа ишга туширилди, яна 92 тасининг қурилиши бошланди
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим
- Хоразмда Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади
- Терма жамоамиз ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади