Сабинага даво муолажалари буюрилган бўлиб, тегишли жарроғлик амалиёти Россияда ўтказилиши керак эди. Жорий йилнинг 3 июль куни Сабина Инсофалиева жарроҳлик муолажаларини ижобий якунлаб, Москвадан Тошкентга қайтиб келди.
Эслатиб ўтамиз, Президентимиз Республика онкология ва радиология тиббиёт марказига ташрифи чоғида Сабина билан суҳбатлашган, ўшанда у давлатимиз раҳбарига йўл-патруль хизмати ходими бўлиш орзусида эканини айтганди.