– Уч ой ичида тўланмаган алиментлар фонд томонидан тўланади, – деди Алишер Қодиров. – Тўлаб берилган маблағ алимент тўловчининг озодлигини чеклаш ёки меҳнатга мажбурлаш орқали қопланади. Бу билан алимент олиш учун қийналиб юрган аёлларнинг муаммоси ижобий ҳал этилади.

Номзод миллий урф-одат, анъаналар, шаклланган қадриятларга ҳурматсизлик учун қонуний жавобгарлик тартибини йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини миллий урф-одат, анъана ва қадим қадриятларга нисбатан ҳурматсизлик учун маъмурий жавобгарликка оид нормалар билан тўлдириш, ўзбек тили кенг қўлланиладиган, замонавий тараққиётга уйғун тилга айланиши учун ҳуқуқий асосларни кучайтириш юзасидан ҳам таклифлар билдирди.

– Номзоднинг жисмоний шахсларнинг судга мурожаати учун давлат божи ундириш амалиётини бекор қилиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлайман, – дейди Андижон шаҳридаги Гумбаз маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Раънохон Ҳакимова. – Чунки кўплаб фуқаролар мол-мулк, оилавий, умуман, турли масалалар юзасидан судга мурожаат қилишга қийналади. Ушбу таклиф одамларни қийнаётган мазкур муаммони бартараф этишга хизмат қилади.