Номзод, шунингдек, ташқи муносабатларда Ўзбекистон Конституциясига мамлакат суверенитетига таъсир кўрсатадиган, миллий қадрият ва анъаналарни камситадиган лойиҳаларда иштирок этишни таъқиқловчи норма киритиш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш, Бош Қомусимизга нафақат иқтисодий манфаатлар, балки қадриятларига мос бўлмаган ҳар қандай иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳамкорликларга йўл қўймасликка оид нормаларни киритиш юзасидан ҳам таклиф билдирди.

– Марказий Осиё кенг қамровли интеграцион ҳамкорлик майдонига айлантирилади, – деди Алишер Қодиров. 

– Ўзбекистон ташқи сиёсатида энг муҳим устувор йўналиш сифатида Марказий Осиё мамлакатлари билан яқин иқтисодий ва сиёсий муносабатлар янада ривожланади.

Учрашувда Алишер Қодиров сайловчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Президентликка номзоднинг сайловолди дастури юзасидан фикр-мулоҳаза билдирганлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда номзод Алишер Қодировни қўллаб-қувватлаб, унга овоз беришга чақирди.