Маълумки, шу йилнинг октябрь ойида Бразилияда навбатдаги президент сайлови бўлиб ўтади. Унда собиқ давлат раҳбари Луис Инасио Лула да Силва ҳам иштирок этмоқчи. Шарҳловчилар Лула Силвани президентликка асосий номзод сифатида кўришмоқда.
ТАСС хабарига қараганда, Лула Силва COVID-19га чалинган. Лекин 76 ёшли сиёсатчи ўзини яхши ҳис этмоқда. Хабарда айтилишича, президентликка номзоднинг турмуш ўртоғи Розанжелада ҳам коронавирус аниқланган. Врачлар беморларнинг ҳар иккисида ҳам касаллик енгил ўтаётганини билдиришган.