Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди.
Партия вакиллари, депутатлар, ҳудуд фаоллари, партияга хайрихоҳ ёшлар иштирок этган тадбирда Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Акмал Умаралиев номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.
Президентликка номзод сайловчиларни ўз дастури билан таништирар экан, унда асосий мақсад сифатида мамлакатда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш, давлат бошқаруви, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, таълим, тиббиёт, маданият, қонун устуворлигини таъминлаш, ташқи сиёсат масалаларига доир устувор йўналишлар қамраб олинганини қайд этди.
Гулчеҳра ДУРДИЕВА,
"Янги Ўзбекистон" мухбири