– Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш учун катта салоҳият мавжуд, – деди Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод. – Йилнинг қарийб 300 куни қуёшли бўлади. Сурхондарёда эса қуёшли кунлар бундан ҳам кўпроқни ташкил этади. Табиатнинг бу инояти воҳада қуёш энергиясидан оқилона фойдаланиш учун кенг имконият деганидир. Муқобил энергияни ривожлантириш ҳудудда энергия самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Номзоднинг сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.