Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шерзод Ҳусанов навбатдаги ғалабасини Полшада нишонлади.

Мамлакатимиз вакили полшалик Роберт Паржежевскига қарши рингга кўтарилди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда тажрибали боксчимиз рақибини иккинчи раундда нокаутга учратиб, фаолиятидаги 22-ғалабасига эришди.

Шерзод Ҳусанов ҳаваскор боксчилар ўртасида ўтган Осиё ва жаҳон чемпионатида биттадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган, Осиё ўйинларида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган.

У «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» ва «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонлари билан тақдирланган, деб хабар беради «Дунё» АА.