Бунинг эвазига у ваколатли танишлари орқали чора кўрилмаслигини таъминлаш учун 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Гумонланувчи ҳозирда Наманган шаҳридаги олийгоҳлардан бирида таҳсил олаётгани сабабли, пулларни ўша ерга олиб келишни сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у Наманган вилоятида мазкур маблағни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилди:

  • 25, 168-модда (фирибгарликка суиқасд қилиш) 3-қисми «в» банди;
  • 28, 211-модда (пора беришга далолат қилиш) 1-қисми.

Ҳозирда айбланувчига нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.