Жумладан, шундай тадбирлар доирасида Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А. ҳамда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.ларнинг жиноий қилмишлари фош этилиб, уларга нисбатан жорий йил 6 май куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211-(Пора бериш) моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши бўйича гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.