Ўрганиш давомида юқумли касалликлар бўлимида “СОVID-19” билан оғриган беморлар учун 28 та койка ажратилгани, шундан 4 таси реанимация учун мўлжаллангани қайд этилди.
Шунингдек, тиббиёт бирлашмасида 3 дона ИВЛ аппарати, 3 дона СПАП аппарати, 15 дона кислород оксигенатори, 1 дона кардиоманиторлар иш ҳолатида консервацион сақланмоқда.
Бундан ташқари, 15 дона кислород баллони, дори-дармон заҳираси кўздан кечирилди. 11 та тез тиббий ёрдам бригадалари шай ҳолатга келтирилган, ПЦР аппаратлари иш ҳолатида эканлиги маълум бўлди.