Қайд этилишича, Қўмита томонидан 2025 йил ноябрь—декабрь ойларида бозор иштирокчиларига метан газига киритилган вақтинчалик чекловлардан фойдаланиб, суюлтирилган газ нархларини асоссиз ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида профилактик огоҳлантиришлар юборилган.

Шунга қарамасдан, айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан адолатли бозор тамойилларига зид равишда нархларни асоссиз оширишга қаратилган манипуляция ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар аломатлари аниқланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Қўмита томонидан белгиланган тартибда қонунбузилиш аломатлари бўйича иш қўзғатиш жараёни бошланди.

Бундан ташқари, биржа савдоларида нархларни барқарорлаштириш мақсадида «коррекциялаштирувчи» чоралар кўрилмоқда. Хусусан, бозор иштирокчиларига биржа савдоларига маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда ва узлуксиз равишда чиқариш бўйича тегишли кўрсатмалар юборилди.