Ўз таркибига машҳур дзюдочиларни жамлаган Париж клуби Европа Лигасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди ва бу билан Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди. -90 кг вазн тоифасида татамига чиққан Бобонов рақибини вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди.
Чехиянинг Прага шаҳрида ўтган Европа Лигасида Кўҳна қитъанинг 13 та эркаклар, 4 та аёллар клублари иштирок этди. Эркаклар ўртасидаги мусобақа финалида «Пари Сен-Жермен» клуби «Цент-Женевев» жамоасини 4:1 ҳисобида енгди, дея хабар беради Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати.