30 май куни ПСЖ ва “Арсенал” жамоалари ўртасида Чемпионлар лигаси финал баҳси бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз кечган учрашувда парижликлар пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кетма-кет иккинчи бор мусобақа бош совринини қўлга киритди.

Уйиннинг 6-дақиқасида “Арсенал” ҳужумчиси Кай Хаверц ҳисобни очиб, лондонликларни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда ПСЖ ташаббусни ўз қўлига олди ва 65-дақиқада Усмон Дембеле пенальтидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Қўшимча бўлимларда ҳам томонлар эҳтиёткор ҳаракат қилди ва дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Натижада ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди.

Пенальтилар сериясида ПСЖ 4:3 ҳисобида устун келиб, Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритди.