Сирдарё вилояти бўйича:

- Янги шаҳардаги кўп қаватли уйларга электр тақсимловчи шитлар, кириш йўлакларига кодли темир эшиклар ўрнатиш, уйларни фасад қисмини таъмирлаш учун - 42,6 млн сўм;

- Сирдарё туманидаги кўп қаватли уйларда ёритиш тизимини ўрнатиш, болалар мойдончаларини қуриш ҳамда бетон қопламаларини қоплаш учун - 82,5 млн сўм;

- Мирзаобод туманидаги кўп қаватли уйларга электр тақсимловчи шитлар, кириш йўлакларига кодли темир эшиклар ўрнатиш, уйларни фасад қисмини таъмирлаш учун - 25,2 млн сўм;

- Мирзаобод туманидаги кўп қаватли уйларни таъмирлаш-тиклаш ишлари учун бажарилган ишлар ҳажмига қўшиб ёзиш натижасида - 138,4 млн сўм;

- Гулистон шаҳридаги кўп қаватли уйларга ташқи ёритиш воситаларини ўрнатиш бўйича - 53,7 млн сўм;

- Боёвут туманидаги кўп қаватли уйларга ташқи ёритиш воситаларини ўрнатиш бўйича - 7,1 млн сўм;

- Сардоба туманидаги кўп қаватли уйларга кириш йўлаклари, бетон қоплама билан қоплаш ва уйларни фасад қисимларини таъмирлаш учун - 3,4 млн сўм қонунга зид ҳолатда ўзлаштирилган. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидаги кўп квартирали уйларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширишда 67,1 млн сўм ноқонуний ўзлаштириш ишлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқ тартибот органларига тақдим этилди, дея хабар беради Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати.