Шартномага кўра, юк автомобили фуқарога 2023 йил 30 январь куни МЧЖ томонидан етказиб берилиши керак бўлган. Аммо белгиланган вақт ўтиб кетсада автомобилдан дарак бўлмаган.
Шундан сўнг фуқаро Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Самарқанд шаҳар жамиятига мурожаат қилган.
Жамият мутахассислари ўз ваколати доирасида мурожаатни кўриб чиқди ва фуқаро Б.Жамоловга МЧЖ томонидан юк автомобили етказиб берилиши таъминланди.
Шунингдек, мурожаатчининг талаби инобатга олиниб, 2023 йил 1 январдан қўшилган қиймат солиғи фоизи 15 фоиздан 12 фоизга туширилгани муносабати билан истеъмолчига жорий йил февраль ойи якунида 16 миллион 617 минг 391 сўм МЧЖдан қайтариб олиб берилди.